Президент Қозоғистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5 декабрь куни давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетди.
Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон-Қозоғистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Ташриф якунида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.